Специальные возможности

Новости филиалов

OilyTheme

Бухоро вилоят перинатал марказида "Эл азиз - инсон азиз" шиори остида эрталабки кўрик.

Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. 
31.08.2022 йил Бухоро вилоят перинатал маркази директори Н.Б. Жўраев, марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари М.Ш.Ходжаева , марказнинг неонатология ишлари бўйича ўринбосари Б.Б. Сайфиевлар иштирокида марказ бўлимларида даволанаётган аёллар ҳамда оғир аҳволдаги чақалоқлар эрталабки кўрик ўтказилиши билан бирга Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан табриклаб, дори дармон билан таъминланиши, тиббиёт ходимларининг муомаласи, эътироз ва шикоятлари ўрганилди. 

Биз бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Шу мақсадда аввало бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга энг муҳим вазифа сифатида устувор аҳамият қаратилмоқда. Халқимизни тезкор ва самарадор, сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттириляпти.

Шу билан бирга, ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган юксак мақсадларимиз сари дадил бормоқдамиз. Вужудимизда, қонимизда аждодларимиздан мерос буюк қудрат жўш ураётган экан, биз эзгу орзу ва мақсадимиз бўлмиш янги Ўзбекистонни албатта бунёд этамиз. 


Фурсатдан фойдаланиб, сиз қадрдонларимни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимизни, бутун халқимизни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Вилоят перинатал маркази директори Нодиржон Баҳодирович Жўраев.

Полезные ссылки