Бугунги кунда, филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳудудлардаги юзага келган муаммоларини бартараф этиш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича нафақат “РИАГИАТМ” ДМ вилоят ҳудудий филиалларида, балки чекка туманларда, олис аҳоли пунктларида ҳам мутахассисларимиз томонидан йиллик режага киритилган аниқ мақсадли ишлар, тиббий кўриклар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бунда, маҳаллабай ишлаш билан бир қаторда, хонадонбай, яъни ҳар бир фуқаро билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилган. Ушбу ишлаш тизими орқали ҳар бир фуқарога аниқ ташҳис қўйилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойларда барвақт ечимини топишга эришилмоқда.
Жумладан, Марказ мутахассисларининг тасдиқланган жадвал асосида, навбатдаги хизмат сафари Самарканд вилояти Перинатал марказига жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари ташкил этилди. Марказдан 3 нафар мутахассис акушер-гинекологлар – Ильясов А.Б., Яркулова М.У. ҳамда Ахмедова К.А. ушбу ҳудуддда иш олиб бориб, жойларда тиббий хизмат кўрсатишди.
Жами – 115 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли хизматлар кўрсатилди. Шулардан, 25таси – амбулатор ва
90таси – стационардаги беморлар кўздан кечирилди. Шунинг билан бирга,
мутахассисларимиз томонидан “Қон кетишнинг олдини олиш
чора-тадбирлари” ҳамда “Ҳомиладорларда экстрагенитал касалликларнинг олдини олиниши” каби мавзуларда 2та семинар ўтказилди.
Жойларда жами 47та мутахассиснинг малакаси оширилишига эришилди.