Специальные возможности

Yangiliklar

OilyTheme

Ҳомиладорлик ва қандли диабет. Ўзбекистоннинг замонавий тиббиёти тажрибаси

Қандли диабет билан касалланган ҳомиладор аёлларга ёрдам беришда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг тажрибаси катта. Бу ҳақда батафсил — ҳомиладорлар патологияси бўлими мудири Ҳилола Мансурова билан интервьюда.

 

  • Ҳилола Анваровна, аёл кишининг бола кўриш хоҳишига қандли диабет

 тўсқинлик қилиши мумкинми?

 

  • Шуни таъкидлашим керакки, инсулин пайдо бўлгунича қандли диабет

туфайли ўлим кўрсаткичи, айниқса ҳомиладор аёллар орасида жуда юқори бўлган. Бу диабетнинг қон томирида жуда кўп асорат қолдириши билан боғлиқ бўлган. Бу эса ҳомиладор аёллар ўртасида кетоацидик, гипергликемик ҳолатлардан катта ўлим миқдорини келтириб чиқарган. Инсулин пайдо бўлиши билан диабет туфайли оналар ўлими кескин камайди. Ушбу кўрсаткич бугун ўртача статистикадан сезиларли фарқ қилмайди.

 

Лекин шу ҳолатда ҳам ҳомиладор аёлларнинг қандли диабети туфайли  болалар перинатал ўлими юқори даражада сақланиб қоляпти. Перинатал ўлим деганда бола ҳаётининг дастлабки етти куни ичидаги ўлим ҳолати тушунилади. Янги туғилган чақалоқлар нафас етишмаслиги, гипогликемия, гипокальциемия, гипербилирубинемия ва ҳоказо каби хавфга мубтало бўлади. Яна бир бор эътиборингизни шунга жалб этмоқчиманки, перинатал касалланиш ва гўдаклар ўлими даражаси юқорилигича қоляпти. Бундан қутилиш мумкин ва зарур. Қандай қилиб? Энг аввало ҳомиладорлик бўйича яшаш жойидаги поликлиникада ўз вақтида ҳисобга туриш керак ва жадвал бўйича барча белгиланган кўрикларни ўтказиб юбормаслик керак. Айнан мана шу ҳомиладор аёлда қандли диабет бор-йўқлигини ўз вақтида аниқлаш, зарур бўлса, ўз вақтида инсулин терапиясини бошлаш учун шифокор назоратида бўлиш имконини беради. Албатта бунда шифокор белгилаган парҳезга ва бошқа тавсияларга қатъий риоя қилиш талаб этилади. Қандли диабет билан касалланган ҳомиладор аёллар, шунингдек, бизнинг Акушерлик ва гинекология марказимиз ҳузуридаги консультатив поликлиникада ҳам кўрикдан ўтиши ва соғлигини текширтириши мумкин. 

 

  • Ҳомилани муваффақиятли сақлаб, узоқ кутилган болани эсон-омон 

дунёга келтириб олиши учун қандли диабет билан касалланган ҳомиладор аёллар нима қилиши керак бўлади?

 

  • Энг аввало, такрорлайман, аёл киши ҳомиладорлик бўйича яшаш

жойидаги поликлиникада ўз вақтида ҳисобга туриш керак. Поликлиникага кириб келганда шифокорнинг биринчи саволи — қандли диабет бор-йўқлиги ҳақида бўлиши керак. Агар аёлда диабет бўлса, у тегишли равишда махсус назорат остига олинади, чунки ҳомиладорлик  мавжуд бўлган I (инсулинга боғлиқ бўлиб қолган) ва II (инсулинга боғлиқ бўлмаган) тоифадаги диабетнинг кечишини мураккаблаштиради. 

 

Лекин шуни ҳам билиш керакки, қандли диабет аёл кишида ҳомиладорлик пайтида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу — гестацион қандли диабет (ГСД (ГҚД)) дейилади. Унинг қандай ўзига хосликлари мавжуд? У шифокорлар «риск гуруҳи»га киритган аёлларда пайдо бўлиши мумкин. Ва кўпинча туғишга рухсат берилганда гестацион қандли диабет ўз-ўзидан ўтиб кетади, қанд даражаси нормаллашди. Яъни организмнинг бундай ҳолати ҳомиладорлик тугагандан кейин ўтади.

 

  • Аввал «қандли диабет» ташхиси қўйилмаган ҳомиладор аёлларнинг

 қанча фоизида гестацион қандли диабет пайдо бўлиши мумкин?

 

  • Аввал «қандли диабет» ташхиси қўйилмаган ҳомиладор аёлларнинг

тахминан 7—8 фоизи ГСДга чалинади. Булар асосан риск гуруҳидаги аёллар.

 

  • Айнан қанақанги ҳомиладор аёлларни шифокорлар риск гуруҳига

киритади?

 

  • Биринчи гуруҳ — юқори вазнли аёллар, агар тана вазнининг индекси

30 (бу тана вазнининг бўйига квадрати)дан кўп бўлса.

  • Иккинчи гуруҳ — бу икки, уч ва ҳоказо нафар эгизак  боладан иборат

ҳомилали аёллар.

  • Учинчи гуруҳга аввал вазни 4,5 килограммдан ошиқ бола туғган аёллар

киради.

  • Тўртинчи гуруҳ — бу бемор касаллик тарихида номаълум сабабларга

кўра ўлик бола туғгани ҳақида маълумот бўлса.

  • Бешинчи гуруҳ — яқин қариндошлари орасида қандли диабет билан

касалланганлар бор аёллар.

  • Олтинчи гуруҳ — булар 35 ёшдан ошган, сурункали касаллиги бор

аёллар, масалан, гипертоник касаллик, шунингдек, инсулинорезустент. гиперинсулинемия, кўп сув тўпланиши билан касалланган аёллар.

  • Аёл киши гестацион қандли диабетга текширтириш мақсадида

шифокорга мурожаат қилиши керак бўлган бўлган белгилар борми?

 

  • Биринчидан, яна бир бор унутмаслик керакки, ҳомиладорлик бўйича

яшаш жойидаги поликлиникада ўз вақтида ҳисобга туриш керак, ва ҳомиладор аёл қандли диабетга қон топшириши керак. Ҳомиланинг эрта даврида, одатда гестацион диабет юзага чиқмайди. Лекин у ҳомила давомида пайдо бўлмайди дегани эмас. Шифокор глюкоза даражасини аниқлаш учун олинган қон таҳлилида нимага эътибор қаратиши лозим бўлади? Агар оч наҳорга топширилган қонда қанд даражаси бир литрда 5 миллимолдан ошса, яъни бир литрда 6—7 миллимолни ташкил этса(норма бўйича бир литрда 3,3дан 5,5 миллимолгача бўлиши керак), шифокор гестацион диабетнинг олдини олиш учун (ҳатто ҳомиладор аёл шикоят қилмаса ҳам) перорал глюкозотолерант тест ўтказиши керак. Бунинг учун оч наҳорга қон топширилади, ва ундан кейин дарров аёлга 75 грамм глюкоза (кукун сувда эритилади) ичирилади. Бундан бир соат вақт ўтгач, таҳлил учун қон топширилади (нормадаги кўрсаткич бир литрга 7 миллимолгача бўлиши керак) ва икки соатдан кейин (кўрсаткич 6,7 миллимолдан ошмаслиги керак). Перорал глюкозотолерант тест ўтказишнинг ҳеч қанақанги қийин жойи йўқ. Марказимизнинг ва ҳар бир поликлиниканинг лабораториясида бунинг учун тегишли шароит мавжуд.

Агар кўрсаткичлар нормадан юқори бўлса, у ҳолда «гестацион қандли диабет» ташхисини қўйиш мақсадида эндокринологлар жалб этилади. ГСД билан касалланган ҳомиладор аёл назоратга олинади, агар зарур бўлса, қанд коррекцияси ҳам. Бу биринчиси.

Иккинчиси. Аёлда оғиз қуриши, қаттиқ чанқаш (полидипсия), катта ҳажмда пешоб ажралиши (полиурия) яъни норма бўйича бир кунда 2,5—3 литр пешоб ажралиши бўлган ҳолда, унинг ҳажми 7—8 литргача кўпайиб кетиши мумкин. Бунга сергак бўлиш керак. Яна шунингдек, агар ҳомиладорлик пайтида вазн ошиши ёки аксинча камайиши сезилса, бунга ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Ҳомиланинг 24-ҳафтасидан кейин ҳатто даволанишга қарамай, қиннинг интенсив қичиши безовта қилиши мумкин. Бундай қичиш қандли диабетнинг белгиларидан бири бўлиши мумкин. Барча бундай белгилар кузатилганда ҳомиладор аёлнинг шифокорига мурожаат этиши, қандли диабетнинг (СД (ҚД)) мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида унинг ўзи эса тестдан ўтказилиши керак.       

 

  • Гестацион қандли диабет ҳомиладорликнинг бошида ёки маълум бир

муддатида пайдо бўлиши мумкинми?

 

  •  Одатда, ГҚД кўпинча  ҳомиланинг 24-ҳафтасидан кейин пайдо бўлиши

мумкин. Чунки 16-ҳафтасидан бошлаб инсулинга қарши гармонлар ишлаб чиқарувчи плацента шаклланади. Яъни бу вақтдан бошлаб ҳар қандай аёл организмида инсулинга эҳтиёж сезилади. Айнан мана шу сабаб туфайли ГҚД кўпинча ушбу муддатдан кейин пайдо бўлади.

Ҳомиладор аёл белгиланган тартиб бўйича шифокорга кўриниб туриш керак. Ҳатто юқорида санаб ўтилган белгиларнинг биронтаси кузатилмаган, лекин гестацион қандли диабет пайдо бўлганда аёл бу пайтни ўтказиб юбормайди ва ҳомиланинг ривожланишида мураккабликлар юзага келади.

 

  • Ҳомиланинг ривожланишига қандли диабет, шунингдек, ҳомила

давомида пайдо бўлган гестацион қандли диабет ҳам қандай хавф солиши мумкин?

 

  • Органогенез вақтида (ҳомиланинг дастлабки 10-ҳафтасигача) илгари

мавжуд бўлган диабетнинг ва гестацион диабетнинг яхши назоратга олинмаслиги ҳомиланинг нуқсонли ривожланиш хавфини келтириб чиқаради. Ҳомиланинг сўнги муддатларида диабетнинг яхши назоратга олинмаслиги ҳомила макросомияси юзага келишига, яъни ҳомила вазнининг 4,5 килограммдан ошиб кетиш, преэклампсияниг қўшилиб кетиши, туғилиш вақтида гўдак елкаларининг дистоцияси, яъни чақалоқнинг травма олиш  хавфини юзага келишига, ўлик ҳолда туғилиш хавфининг ошишига сабаб бўлади. Диабетик фетопатия пайдо бўлиши мумкин. Бу онанинг ҚД билан касалланиши туфайли аёл ичидаги ҳомила ҳаётининг 12-ҳафтасидан кейин ва туғилишининг бошланишигача пайдо бўладиган ҳомила патологияси. Бу фенотипик ва метаболик бузилишларнинг симптомокомплекси. Булар боланинг эрта туғилишига, травма билан туғилишига, янги туғилган чақалоқнинг она қорнидан ташқаридаги ҳаётга кўникишининг, яъни  адаптациянинг бузилишига  (респиратор дистресс синдроми, гипогликемия ва бошқалар) олиб келиши мумкин.     

Она ГҚД билан касалланганда 25 фоиз чақалоқларда диабетик фетопатия кузатилади. Қорин ичида нобуд бўлиши, бўйи ўсишининг тўхташ синдроми бўлиши мумкин; ҳомила макросомияси кузатилиши мумкин, у боланинг ўсмаслиги билан қўшилиб кетади ва травма билан туғилишга сабаб бўлади, кесарев кесиш сони кўпаяди, 25 фоиз чақалоқларда асфиксия пайдо бўлади.

 

  • Ҳомиладор аёлнинг нима учун шифокор кўриги ва скрининг

текширувидан ўтиб туриши муҳим?   

 

  • 5-6-ҳафтада ҳомиланинг айнан маткада ривожланаётганини аниқлаш

зарур. Бу унинг юраги ураётганидан далолат.

Нуқсонли ривожланишнинг олдини олиш мақсадида 12-ҳафтада биринчи УЗИга скрининг ва биохимик скрининг (қон таҳлили) ўтказилади, бу шунингдек, қандли диабетни аниқлаш учун ҳам муҳим.

16—17-ҳафтадаларда иккинчи УЗИга скрининг ва қоннинг учта кўрсаткичи бўйича биохимик скрининг ўтказилади. Бу ҳам шунингдек, ҳомила ва марказий нерв найчасининг нуқсонли ривожланишининг олдини олиш, ҳамда қандли диабет билан касалланган ҳомиладор аёлларда учрайдиган йўлдош  етишмовчилиги эҳтимолини башорат қилиш учун ҳам зарур. 

 

24-ҳафтасида қон томирлари доплерометрияси ўтказилади. Яъни йўлдошнинг, матканинг, ҳомиланинг киндик артерияси, унинг ўрта мия артерияси ҳолати ўрганилади. 24-ҳафтасидан бошлаб барча қон оқими кўриб чиқилади ва бу ҳар 4 ҳафтада такрорланади.

 

Қандли диабет билан касалланган аёлларда УЗИ ва доплерометрия тез-тез ўтказилиб турилади. Бу диабетик фетопатия кўринишидаги мураккабликнинг келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бажарилади.

 

  • Қандли диабет билан касалланган аёллар, одатда, Сизларнинг

Марказларингизга — Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказига қандай қилиб келади?

 

  •  Аввал таъкидлаганимиздек, қандли диабет билан касалланган

ҳомиладор аёллар Марказимизнинг консультатив поликлиникасига ҳисобда туриши мумкин. Агар аёлга 1 ёки 2 тоифадаги «қандли диабет» ташхиси қўйилса, бу кўрсаткич асос бўлади. Одатда бундай беморлар ўз эндокринологларига эга бўлади. Ва кўпинча бу мутахассислар Марказга мурожаат этишни тавсия этади, бундай маслаҳат тиббий харитасига ҳам ёзилади. Шундай йўл билан бемор аёллар бизнинг поликлиникамизда ҳисобда туради ва кузатилади. Агар диабет ҳомиладорлик вақтида аниқланса, унда у яшаш жойи бўйича поликлиникада ҳамда бизда — Акушерлик ва гинекология марказида ҳисобда туриш мумкинлиги ҳақида хабардор этилиши керак. Агар биз ГҚДни стационарда аниқласак, унда кузатувни бизнинг поликлиникада давом эттиришни тавсия қиламиз.  

 

  • Марказнинг вилоятлардаги филиаллари?

 

  • Албатта биз Вилоят перинатал марказлари билан доимий алоқадамиз,

зарур бўлганда маслаҳатлар билан ёрдам бериб турамиз. Агар ГҚД аниқланса, уларда ҳам нефрологлар, окулистлар, эндокринологлар, терапевтлар мавжуд. Бу ҳомиладор аёлни биргаликда даволаш имконини беради. Диабетнинг мураккаб ҳолатида ҳомиладор аёлларга яшаш жойидаги поликлиника хулоса ёзиб беради, ва унга асосан туман соғлиқни сақлаш бўлинмалари томонидан ордер расмийлаштирилади ва аёллар Акушерлик ва гинекология марказига қабул қилинади. Биз бу ерда уларни текширамиз, тор мутахассислар иштирокида кузатамиз, аёлнинг ҳомилани давом эттириши мумкин ёки унинг соғлигига хавф солаётган бўлса, ҳомилани тўхтатиш, болани қайси муддатгача кўтариб юриш, туғдириш қандай ўтиши кераклиги  ва ҳоказолар ҳақида қарор қабул қиламиз.

 

Кўпинча ҳомиладор аёллар Марказимизга мустақил мурожаат қилади. Янгийўллик бемор аёлимиз ҳақида мисол келтираман. Бу аёл хавф гуруҳида эди, чунки 3-даражали семизлик, ёши 43 да ва бу бешинчи ҳомиладорлиги эди. У киши ҳомиласининг 18-ҳафтасида бизнинг консультатив поликлиникамизга кузатув остида бўлиш ва туғиш муддатига етказишни туғдириш Марказда ўтказиш мақсадида мустақил мурожаат қилган. Бемор гликирован гемоглобинни аниқлаш тестидан ўтказилди. Шунингдек, ёшини ҳисобга олган ҳолда генетик кўригидан ўтиш ва бошқа зарур текширувлар белгиланди. Бу пайтда барча таҳлиллар натижалари нормал даражада экан. Аёл назорат остига олинди ва 30-ҳафтасидаги навбатдаги УЗИ текширувида унда кўп сув тўпланиши аниқланди. Шу туфайли у ГҚД бор-йўқлигини  аниқлаш мақсадида такроран эндокринолог текширувидан ўтказилди. Текширув натижалари бўйича у аёлга гипергликемия туфайли «гестацион қандли диабет» ташхиси қўйилди. Бемор Марказ шифохонасига ётқизилиб, у ерда тор мутахассислар иштирокида батафсил текширувдан ўтказилди, инсулинотерапия бошлади, ва натижада аёлнинг соғлом болани дунёга келтирилишига эришилди.

 

  • Ҳилола Анваровна, бугун қандли диабет билан касалланган аёлларни

даволашда нима ўзгарди, тиббиётнинг ривожланиши туфайли туғдириш , ва умуман Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида? Нима енгил бўлиб қолди, бундай ташхис қўйилган аёллар нимадан умид қилса бўлади? 

 

  • Акушерлик ва гинекология маркази мутахассислари томонидан қандли

диабет билан касалланган аёлларни даволаш бўйича Клиник протокол ишлаб чиқилган. Бунда асосий эътибор ҳолатнинг эрта аниқланишига ва қанд даражасини коррекция қилишга қаратилган. Бугун кўпчилик ҳолатларда ижобий якун кафолатланган. Бу нимага боғлиқ? Агар биз ҳомиладор аёлда глюкоза даражасини нормал ҳолатда ушлаб тура олсак, яъни бу кўрсаткичда сакраш бўлмаса, агар аёл бизга бунда ёрдам берса, яъни тўғри ҳаёт тарзи талабларига риоя қилса, тўғри овқатланса, зарур пайтида инсулинотерапия  қабул қилса, тор мутахассисларга кўриниб турса, вақтида қанд даражасини корректировка қилса. Шунда, одатда ҳомиладорлик муваффақиятли кечади, мураккаб ҳолатлар юзага келмайди, ва биз ҳар қалай, ҳомиладорлик муддатини 38-ҳафтагача, баъзан эса 39-ҳафтагача узайтирамиз. Ва албатта биз табиий йўл билан туғдириш йўлларини афзал деб ҳисоблаймиз. Агар одатий туғишга акушерлик қарама-қарши далиллар бўлмаса, масалан, боланинг кўндаланг туриб қолиши, хомиланинг чанок  билан келиши ва бошқа акушерлик маълумотлар кузатилмаса, албатта.

 

Табиий туғдириш — бу она учун ҳам, бола учун ҳам энг яхши қарор. Чунки қандли диабет билан касалланган аёлларда қанд даражаси кўтарилган ҳолатда кесарев кесиш қўлланилганда барча тўқималарнинг, операцияда юзага келган жароҳатнинг битиб кетиши қийин кечади. Табиий йўл билан туғганда аёл тезроқ фаоллашади. Парҳез, инсулотерапиядан ташқари яна жисмоний фаоллик ҳам қандли диабетнинг муваффақиятли ўтиши учун муҳим шартларидан бири саналади. Бу жуда муҳим. Бу тромбоэмболик каби операциядан кейинги мураккабликларда ҳам  профилактика бўлиб хизмат қилади. Ўзи мустақил кўзи ёрганда аёл киши нормал ҳолатда 500 миллилитр қон йўқотади. Кесарева кесишида эса нормал ҳолатда — 500дан 1 000  миллилитргача.

Лекин шундай ҳолатлар борки, унда ҚД билан касалланганда «кесарево кесиш» кўрсатилган. Масалан, қандли диабетнинг бола қон оқими бузилиши  кўринишида мураккаблашиши юзага келган ёки макросомия ҳолати, яъни ҳомиланинг йирик ҳажми — 4 килограмм 500 граммдан кўп бўлган ҳолатида «кесарево кесиш» кўрсатилади.

Ундан ташқари, қандли диабетнинг ўзининг ретинопатия каби мураккаблашиши бўлиши мумкин. Бунда окулист туғиш жараёнида кучанишни тақиқлаб қўяди. Бу вариантларнинг барчаси Клиник протоколларда қайд этилган ва мамлакат бўйича барча шифокорлар бунга амал қилиши керак.

 

  • Қандли диабет билан касалланган онадан туғилган болани қандай

парвариш қилиш керак? 

 

  • Бу борада ҳам неонатолог шифокорлар томонидан Клиник протокол

ишлаб чиқилган. Бундай ҳолатда туғилган чақалоқлар учун жиддий эътибор кўзда тутилган. Туғилгандан боладан қандга қон олинади. Чунки қандли диабет билан касалланган онадан туғилган болада дастлабки пайтларда гипоглекимияга, яъни паст даражадаги қандга мойиллик бўлиши мумкин. Бизнинг Марказимизда бундай болалар биринчи туғилган кунларида Интенсив постларда кузатув остида бўлади. Агар бола гипогликемия ҳолатида туғилса, унда болага оғзи орқали ёки унинг киндик венасига  глюкоза юборилади. Шунингдек, бу ерда янги туғилган бола юрак, ўпка ва бошқа органлар патологиясининг олдини олиш мақсадида барча мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилади.   

 

  • Умуман олганда қандли диабет билан касалланган аёлни тўғри

даволаш болада ҳаммаси жойида эканлигини қанчалик башорат қила олади?

 

  • Глюкоза даражасининг ўз вақтида назорат қилиниши,

инсулинотерапиянинг тўғри олиб борилиши, қандлар барқарор даражасининг ушлаб турилиши кўпинча онада ҳам, болада ҳам қон томир мураккаблиги юзага келмаслигини башорат қилувчи омил саналади. Бундан кейинги ҳолатлар муваффақиятли кечади.  

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

 

Полезные ссылки