Специальные возможности
OilyTheme

Бухоро вилоятида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, "Тиббий бригадалар фаолияти"ни тизимли йўлга қўйиш ишлари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 11 июндаги “Ўзбекистон Республикасида аёллар, болалар ва ўсмирларга самарали акушер-гинекологик хизматини ташкиллаштириш ҳамда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш тўғрисида”ги 386-сонли, 2021 йил 31 майдаги “Тиббий бригадалар”га бириктирилган ўрта тиббиёт ходимларининг малака оширишини ташкил этиш тўғрисида”ги
117-сонли, 2012 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёллар ўртасида оналар ўлимини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги 283-сонли буйруқлар доирасида ҳудудларга бириктирилган кураторлар томонидан Республикада оналик ва болаликни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйиш ҳамда 2023 йил 5 ой мобайнида содир бўлган оналар ўлими ҳолатлар таҳлили бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази I-Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти тиббиёт фанлари доктори Гафурова Феруза Ахраровна, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази директор ўринбосари тиббиёт фанлари номзоди Нишанова Фируза Пулатовна, Бухоро вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Жалилов Хушнуд Абдукаримович, Бухоро вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг Жамоатчилик билан ишлаш бўйича шўъба раҳбари Сафоева Маъмурахон Отажоновналардан иборат Республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти ўрганилди. Даставвал туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида ташкил қилинган "Жамоатчилик назорати хонаси" кўриб чиқилди.

 

 

Туғруқ комплекси негизида ташкил килинган туманлараро перинатал марказда бемор ва унинг қариндошлари билан тиббиёт ходимлари орасида юзага келадиган тушунмовчиликлар, коррупция олди ҳолатларини олдини олиш мақсадида "Жамоатчилик-назорат хонаси" ташкил этилган бўлиб, асосан тумандаги фаол фахрийлар, кузатувчилар томонидан доимий назорат олиб борилади.

 

Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган 56 та тиббий бригадаларда 58 нафар оилавий шифокорлар, 151 та патронаж ҳамширалар, 56 та амалиётчи ҳамшира, 51 та доялар фаолият олиб бормоқда. Жумладан ишчи гуруҳ бирлашманинг Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, "Мусича" ва "Тарнаут" ОШП ларида бўлиб, "Аёллар маслаҳатхонаси бўлими", "Пренатал скрининг хонаси","Қизлар саломатлиги хонаси" фаолиятига доир амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари ўрганиб чиқилди. Тиббий бригадаларнинг оилавий шифокори ва дояси фаолияти билан танишиб билим салоҳияти баҳоланди.

 

 

 

Тиббий бригада ҳамшираларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги “Тиббий бригадалар”га бириктирилган ўрта тиббиёт ходимларининг малака оширишини ташкил этиш тўғрисида”ги 117-сонли буйруғи асосида патронажнинг универсал прогрессив модел асосида ўқитилиши ҳамда уни амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, "Врач олди кўрув хона"лари фаолияти билан яқиндан танишди. Тиббий бригада ҳамшира ва доялари билан соҳа ва фаолиятга доир савол- жавоблар ўтказилди. Республика ҳамда вилоят ишчи гуруҳ аъзолари "Тарнаут " маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, у ердаги "Саломатлик бурчаги", 120 турдаги дори воситаларининг рўйхати, Республика ва вилоят ихтисослаштирилган марказларга йўлланма бериш маълумотлари билан танишди. Тиббиёт ҳамширалари томонидан юритилаётган тиббий ҳужжатлар ўрганилди.

 

 

 

 

 

Ўрганишлар сўнгида ишчи гурух аъзолари ва бирлашманинг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, кунлик ўрганиш натижалари таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди,келгусидаги иш режалар белгилаб олинди.

 

 

 

Республика ва вилоят ишчи гуруҳига Ромитан туман тиббиёт бирлашма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Шарипова Саодат Фаттоевна ҳамда бош ҳамшира Ражабова Мамлакат Икромовналар ҳамроҳлик қилди.

Бухоро вилояти хокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг Жамоатчилик билан ишлаш бўйича шўъба раҳбари Маъмурахон Сафоева.

Полезные ссылки