Специальные возможности
OilyTheme

Фетальная медицина: дефекты у ребенка можно лечить хирургическим путем во время беременности

Мамлакатимиз аҳолисининг 20 миллионини болалар ва туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. Шу йилнинг 17 июнь куни Президентимиз бошчилигида оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда аҳолининг ана шу қатлами учун етарлича тиббий шароитлар яратиш ҳақида сўз борган эди.

Юртимизда туғиш ёшидаги аёллар соғлиғини муҳофаза қилишга Репродуктив саломатлик маркази, ҳомиладаги нуқсонларни аниқлашга – Скрининг маркази, фарзанд кўриш жараёнига – Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ҳисобланади.
 
Ана шу уч муассаса фаолиятини замонга ҳамнафас равишда такомиллаштириб бориш масаласи давлатимиз раҳбари томонидан ҳам алоҳида таъкидланган эди.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур йўналишдаги энг йирик илмий-амалий мажмуа бўлиб, етакчи инновацион технологияларни,  диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Марказда йўлга қўйилаётган ана шундай замонавий инновациялардан бири фетал тиббиёт тажрибаси бўлиб, барча ривожланган давлатларда бу йўналишга алоҳида эътибор берилади.

Фетал тиббиёт нима?

— Фетал тиббиёт марказлари илм-фан юқори даражада ривожланган, малакали кадрлар жамоасига эга бўлган  муассасалар таркибида фаолият олиб боради, — дейди РИАГИАТМ директори. Наталя Надирханова — Соҳанинг жадал ривожланиши орқали шундай имкониятлар юзага келдики, эндиликда биз бевосита она қорнидаги ҳомила шаклланишига ва унинг соғлигига бевосита таъсир қила олишимиз мумкин.

Фетал тиббиётнинг моҳияти шунда! Ҳомила ва унда бажариладиган амалиётлар ўзига хос хусусиятларга эга.

Фетал тиббиёт усуллари кам учровчи патологиялар ҳисобланади. Унинг натижасини кўриш учун ҳам  бемор ойлар давомида кузатувда бўлиши ва керакли даво муолажаларини олиши талаб килинади. 

Шунга қарамай, ушбу соҳанинг ривожланиши билан бундай амалиётларга муҳтож аҳоли қатлами чет элга бориб даволанишига ҳожат колмайди.

Фетал тиббиёт қачондан юртимизга кириб келди?

—  Марказимизда 2021 йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистонда шу кунгача мавжуд бўлмаган, юқори технологияли инновацион тиббиётнинг бир қисми ҳисобланган “фетал тиббиёт” яъни “ҳомила тиббиёти” бўлими фаолият бошлаган.

Бунда ҳар бир бемор ўз шифокориига эга бўлгани каби она қорнидаги ҳомила хам ўз мутахассисига эга бўлади. 

Ҳомилага тўлақонли бемор сифатида қаралади ва у барча тиббий ҳуқуқларга эга ҳисобланади. 

Бунда бемор, яъни асосий объект ҳомила бўлганлиги учун ҳам барча диагностик ва даволаш усуллари айнан ҳомилага каратилган бўлади.  

Бу орқали ҳомиланинг она қорнидалик давридаёк баъзи касалликларини даволаб, бир неча турдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказиб, боланинг соғлом дунёга келиши таъминланади. 

Натижада юртимизда болалар ўртасидаги туғма ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада камайишига эришилади.

Полезные ссылки