Акушерлик ва Гинекология маркази (РИАГИАТМ ДК) кадрлар тайёрлаш ва шифокорларнинг узлуксиз касбий малакасини ошириш бўлими етакчи мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори, Севара Иргашевна «Медицина 2023 — наука, инновации и практика» («Тиббиёт 2023 — фан, инновация ва амалиёт») мавзусидаги VI Инновацион Петербург тиббиёт форумида Ўзбекистонни тақдим этди. Тадбир 19 майдан 20 майгачяа Россияда бўлиб ўтади.
Мазкур форум анъанага кўра, Россиянинг ва Хорижнинг етакчи олимларини, бизнес вакилларини ва шифокорларни келажак соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, инновация ва илғор ғояларни жорий этиш масалаларини муҳокама этиш учун бирлаштиради.
VI Инновацион Петербург тиббиёт форуми ташкилий қўмитаси раиси Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михали Мурашкодир.
19 майда Севара Уткуровна « Популяционные особенности синдрома поликистозных яичников (СПКЯ), как значимого маркера репродуктивных нарушений» («Поликистаз тухумдонлари сидтромининг популяцион ўзига хослиги (СПКЯ) репродуктив бузилишларнинг муҳим маркери») мавзусидаги маърузасини тақдим қилди. У «Ожирение и репродуктивное здоровье» («Ёғ босиш ва репродуктив саломатлик») секцияли муҳокама дастурига киритилди. Ундан ташқари С. Иргашева форум доирасида давом этаётган «Маточный фактор бесплодия» («Наслсизликнинг матка омили») мавзусидаги симпозиуми ҳамраиси сифатида ҳам сўзга чиқди.
РИАГИАТМ ДК мутахассислари томонидан тақдим этилган илмий тадқиқотлар натижалари форум иштирокчилари – мутахассисларида катта касбий қизиқиш уйғотди. Тадқиқотлар гиперандрогения ва уларнинг ўсмирлар ва репродуктив ёшдаги аёллар репродуктив саломатлигига таъсири муаммоларини ўрганиш учун тақдим этилган Акушерлик ва Гинекология маркази илмий-тадқиқот грантлари асосида олиб борилганди.
Маърузачи таъкидлаганидек, СПКЯ муаммоси тадқиқотчилар диққат марказида қолади, чунки у наслсизликнинг, ҳомиланинг охиригача етиб бормаслигининг, ҳамда ҳомиладорликнинг бир қатор жиддий асоратларининг муҳим сабабларидан бири саналади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Форум ташкилотчилари таркибида: Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Россия Соғлиқни сақлашвазирлиги ҳузуридаги «НМИЦ им. В. А. Алмазова» («В.А.Алмазов номли Миллий тиббиёт тадқиқот маркази»), «Трансляционная медицина» («Транслацион тиббиёт») Тиббиёт илм- кластери, «Институт экспериментальной медицины» («Экспериментал тиббиёт инстиути»).
Форумда таъкидланганидек, бугун, глобал ўзгаришлар даврида, соғлиқни сақлаш ва умумий фаровонлик масалаларини ҳал этишга тиббиёт фанининг қўшган ҳиссасини баҳолаш мушкулдир. Бу айниқса бўлиб ўтган пандемиядан кейин яққол кўзга ташланди.
Шу туфайли фан, таълим ва бизнес интеграциялари, тиббиётни персонлаштириш масалалари, ҳар хил соҳалардаги, шунингдек тиббиёт таълимида ҳам инновациялар борасида тўпланган тажрибалар ва илғор амалиётлар алмашинуви кенг доирадаги муҳокамаси Форум олдида турган вазифалардан бўлиб қолди.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази