Специальные возможности

Yangiliklar

OilyTheme

Тошкентда бўлиб ўтган конференцияда болалар ва аёллар саломатлиги бўйича халқаро тажриба тақдим этилди

8 июнда Тошкентда «Междисциплинарные вопросы детского и женского здоровья» («Болалар ва аёллар саломатлигининг фанлараро масалалари») халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда, хусусан, россиялик мутахассислар замонавий ишланмаларни тақдим этди. Конференция РИАГИАТМ ДК базасида ўтказилди.

 

Ўзбекистоннинг Россиядаги мутахассислари оналар ва болалар соғлигини  сақлаш масалаларини гибрид форматда муҳокама этди.

 

Конференция ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ ДК)дир. 

 

Россия Федерациясининг «Академик В.И.Кулаков номидаги Республика акушерлик, гинекология ва перинатология илмий-тадқиқот миллий маркази» Давлат Федерал бюджет корхонаси (РАГП ИТМ ФДБК) вакилларининг «Педиатрия и неонатология» («Педиатрия ва неонатология») йўналиши бўйича маърузалари тингланди ва муҳокама этилди.

 

Хусусан, «Внедрение международных стандартов постнатального роста недоношенных детей Intergrowth-21 в практику неонатолога и педиатра» («Чала туғилган Intergrowth-21 болаларининг постнатал ўсишининг халқаро стандартларини жорий этиш») ва «Рациональная антибактериальная терапия инфекций специфичных для перинатального периода» («Инфекцияларнинг перинатал даврига хос рационал антибактериал терапияси») «В.И.Кулаков номидаги РАГП ИТМ ФДБК» чақалоқлар ва чала туғилган болалар патологияси бўлинмаси раҳбари, неонатология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган шифокор  И.И.Рюминанинг маърузалари мавзуларига айланди.

 

Яна икки маъруза билан «Обновленные рекомендации по ведению новорожденных с респираторным дистресс-синдромом» («респиратор дистресс-синдром билан туғилган чақалоқларни даволаш бўйича янгиланган тавсиялар») ва «Бронхолегочная дисплазия - клинические рекомендации» (Ўпка бронхи дисплазияси — клиник тавсиялар) маърузалари билан «В.И.Кулаков номидаги РАГП ИТМ ФДБК» 2-сонли реанимация ва интенсив терапия бўлими мудири, Россия Неоатологлар жамияти кенгаши аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди А.А. Лёнишкина чиқиш қилди. 

 

«Поздние недоношенные. Особенности ведения в неонатальном периоде» («Кеч чала туғилганлар. Неонатал давридаги даволашнинг ўзига хосликлари») тадқиқотини тиббиёт фанлари номзоди, «В.И.Кулаков номидаги РАГП ИТМ ФДБК» янги ва чала туғилганлар патологияси  иккинчи бўлими мудири, неонатология ва педиатрия кафедраси доценти Е.В.Грошева тақдим этди.

 

Мазкур секциядаги яна бир маъруза «Основы патогенетической терапии инфекционных и неинфекционных заболеваний» («Инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг патогенетик терапияси асослари») маърузасини тиббиёт фанлари номзоди, пульманолог шифокор, «Реавиз» Москва тиббиёт университети ички касалликлар кафедраси доценти А.В.Хованов тақдим этди.

 

Мутахассислар яна учта маърузап билан «Инновационные технологии в неонатологии и анестезиологии-реаниматологии» («Неонатологияда ва анестезиология -реаниматологияда инновацион технологиялар») секциясида чиқиш қилди.

 

«В.И.Кулаков номидаги РАГП ИТМ ФДБК» неонатология ва педиатрия институти неонатал ва болалар жарроҳлиги бўлими чақалоқлар анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлинмаси мудири,  тиббиёт фанлари номзоди А.А.Буров «Особенности реанимации и интенсивной терапии у новорожденных с врожденными пороками развития. Ведение новорожденных в периоперационном периоде» («Юрак пороги билан туғилган чақалоқларда реанимация ва интенсив терапиянинг ўзига хосликлари. Чақалоқларни операциядан аввалги даврда даволаш») тақдимотини ўтказди.

 

«Опыт и качество внедрения аудита перинатальной смертности в республике Узбекистан» («Ўзбекистон Республикасида перинатал ўлими аудитини жорий этиш тажрибаси ва сифати») ҳақида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг неонатология кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неонатологи, тиббиёт фанлари доктори У.Ф.Насирова сўз юритди.

 

Халқаро конференция иштирокчиларини «Диагностика и лечение врожденных пороков развития у новорожденных» («Чақалоқларда туғма юрак порогининг ривожланишини ташхислаш ва даволаш»)даги замонавий ишланмалари билан Республика перинатал маркази Неонатал жарроҳлик республика ўқув-даволаш-тиббиёт маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Б.Б.Эргашев таништирди.

 

Конференциянинг «Акушерство и гинекология» («Акушерлик ва гинекология») каби тематик йўналишида халқаро тиббиёт фанининг ютуқлари тақдим этилди.

 

Бу ерда «В.И.Кулаков номидаги РАГП ИТМ ФДБК» 1-сонли туғруқ бўлими раҳбари, И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети акушерлик, гинекология, перинталогия ва репродуктология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори О.Р.Баев «Подходы к выбору индукции родов» и «Акушерские кровотечения. Тактика» («Туғиш индукцияларини танлашга ёндашув» ва «Акушерлик қон кетиш. Тактика») мавзулари билан чиқиш қилди.

 

Конференция иштирокчиларига «Оценка артериального давления у беременных» и «Риск внезапной смерти у беременных: Энцефалопатия Вернике и др.» («Ҳомиладор аёлларда артериал қон босимини баҳолаш» ва «Ҳомиладорларда кутилмаган ўлим хавфи: Энцефалопатия Вернике ва бошқалар») маърузаларини Москва вилояти Акушерлик ва гинекология Илмий тадқиқот институти терапия гуруҳи раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор С.Р. Мравян тақдим этди.

 

Шунингдек, конференция давомида шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун «Практикум по расчету нутритивной поддержки» («нутритив кўмак мўлжали бўйича практикум») тренинги ташкил этилди. Уни Е.В Горшкова олиб борди (В.И.Кулаков номидаги РАГП ИТМ) .

 

Шуни таъкидлаш жоизки, «Академик В.И.Кулаков номидаги Республика акушерлик, гинекология ва перинатология илмий-тадқиқот миллий маркази» Россиянинг йирик миллий акушер-гинекологик корхонаси саналади.

 

Ушбу марказда бугун 53та бўлим ва 24та лаборатория фаолият олиб боради. Ва уларда 2 500 нафар юқори малакали ходимлар, жумладан, 4та Россия фанлар академияси академиги, 3та Россия фанлар академиясининг мухбир-аъзоси, 3та Россия фанлар академияси профессори, 70та фан доктори, 223та фан номзоди ва 28та профессор ишлайди. Марказда йилига 150 минг кишига стационар ва амбулатор ёрдам кўрсатилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илғор хорижий технологияни жалб этиб, жумладан мазкур конференцияларни ташкил этиб, мамлакат шифокорларининг малакасини оширишга, Ўзбекистон тиббий хизмати даражасини энг илғор халқаро стандартларга яқинлаштиришга ҳаракат қилади.

 

 

 

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

 

 

 

 

 

Полезные ссылки