Специальные возможности

Yangiliklar

OilyTheme

Тиббиётдаги янги билимлар андрогогикани ҳисобга олган ҳолда берилиши керак

Шифокорларни ўқитишда катта ёшдагилар аудиториясига таълим бериш бўйича махсус кўникмалар керак бўладими? Бу саволга Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ) кадрларини тайёрлаш бўлими ходимлари учун ташкил этилган тернинг жавоб берди.

         Мазкур тадбир бутун республика бўйича даволаш фаолияти билан бирга акушер ва гинекологлар, анестезиолог-реаниматорлар, функционал ташхис шифокорлари ва лаборантлари учун тренинглар ва малака ошириш курслари олиб борадиган Марказ шифокорлари учун 54 академик соат давом этди  ва 10 февралда якунига етди. 

         Ва мазкур ўқиш кўпроқ натижадор бўлиши учун  Акушер ва гинекологлар маркази томонидан барча шароитлар яратилади. Агар шифокорлар ўз тиббиёт муассасаларига янги билим ва кўникмалар билан қайтиб борса, бу мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги беморларнинг даволанишини яхшилашга хизмат қилади. 

         Малака ошириш курслари аудиторияси — катта ёшдаги одамлар. Албатта, ўқитиш жараёнида катта ёшдаги одамлар аудиториясининг ўзига хослиги мавжуд ва андрогогика буни инобатга олади. Уларни ўрганиб чиққан Акушер ва гинекологлар маркази шифокорлари ичидан чиққан тренерлар ўз тажрибалари билан янада самаралироқ бўлиша олади.

         Хўш, катта ёшдагиларни ўқитишнинг қандай ўзига хослиги бор экан?

         Болалардан фарқли ўлароқ, ҳар бир катта ёшдаги одам ўқитишнинг манбаи саналадиган маълум бир ўз ҳаётий ва касбий тажрибасига эга бўлади. Буни катта ёшдагиларни ўқитиш соҳасида ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича мутахассис, мазкур соҳа бўйича халқаро сертификат эгаси, мазкур курснинг етакчи тренери Надир Иргашев таъкидлади.

         Бундай фарқларнинг Топ-5лигига мутахассис шунингдек, катта ёшдаги одамни ўқитиш самарадорлигини қуйидаги шартларда қўшди: ўқитиш предмети унинг ҳаётида амалда қўлланилса; агар ўқишдан муҳим мақсад — бу ўз олдига қўйилган вазифаларнинг онгли равишда ҳал этиш; ўқишга тайёргарлик ижтимоий ролидан келиб чиққанда (ҳақиқий ёки мўлжалланган); билимларини амалда қўллай олиш ёки зудлик билан, ёки ўқиш тугаши билан яқин вақтлар ичида.

         Санаб ўтилганларнинг барчаси шифокорларнинг улар учун зарур ва ҳақиқатдан ҳам керак бўлган билимини оширишга хос. Бу яна жамият учун ҳам зарур, ахир билимли шифокорлар бор жойда аҳоли соғлом бўладику. Бу эса ҳар қанақанги замонавий мамлакатнинг ривожланиш асосини ташкил этади. 

Шифокорлар — ўта аниқ фанларни ўзлаштирган, ўз тажрибасида Клиник протоколларни қўллай оладиган, катта ҳажмдаги  билим асосида қарор қабул қилувчи мутахассислардир. Лекин уларни ўқитиш жараёнида «мозговой штурм», case study ва бошқалар каби замонавий интерфаол усулларни қўллаш муҳим.   

Акушерлик ва гинекология маркази шифокорлари тренингларда видеороликларни томоша қилиш ва уни аудитория билан муҳокама этишни қўллашнинг, кичик гуруҳларга бўлиб ўқитишнинг, натижаларни муҳокама қилишга қаратилган индивидуал дарсларнинг фойдасини кўрди.

Буларнинг барчасини бутун мамлакат шифокорлари учун малака ошириш курсларида самарали жорий этиш режалаштириляпти.

«Бугунги шифокорлар ичидан чиққан тренер замонавий билимлар эгаси бўлиши, катталар учун тренинглар ўтказиш тажрибасига эга ва уларни педагог амалиётида қўллай билиши керак»,  деб таъкидлади РИАГИАТМ «Оила ва турмуш»  («Семья и брак») поликлиникаси мудири, профессор Дильфуза Абдуллаевна.

Шуни қўшимча қиламизки, «Катталарни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва усуллар» тренинги Curriculum GlobALE (Швейцария) халқаро дастури асосида олиб борилди. Уни ташкил этиш ва ўтказишга Career таълим ташкилоти жалб этилган.  

          

          Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Полезные ссылки