Республика Ихтисослаштирилган Она ва Бола Саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали маъмурияти илтимоси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 222-сонли буйруғига асосан, 3-6 январь кунлари, марказнинг филиаллар бўйича директор ўринбосари Ш.А.Ахмедова, марказнинг кадрлар бўлими мудири Ш.У.Тошпулатова ва марказнинг Филиаллар ишини мувофиқлаштириш бўлими мутахассиси И.П.Жолимбетов лардан ташкил топган гуруҳ хизмат сафарига юборилди. У ерда филиал раҳбари ўзгарганлиги сабаб филиал иш самарадорлигини ошириш мақсадида иш хужжатлари,хисоб-китоб,кадрлар ва ички дорихона хужжатларини текширишда мутахассисларга амалий кўмак бериш мақсадида юборилди.