Специальные возможности

Yangiliklar

OilyTheme

РИАГИАТМ ДМнинг кадрлар тайёрлаш бўлими: мутахассисларни такомиллаштириш мақсадида узлуксиз тиббий таълим

2020 йил декабрь ойидан бошлаб РИАГИАТМ ДМни нг кадрлар тайёрлаш ва шифокорларнинг узлуксиз касбий малакасини ошириш бўлими ташкил этилган. клиник ординаторларни тайёрлаш, ҳамда шифокорларнинг дипломдан кейинги малакаларини ошириш бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Шифокорларнинг дипломдан кейинги малака ошириш йўналишининг ўзи бўйича 2022 йилда 277 нафар мутахассис таълим олди.

         2022 йилда қуйидаги 6та ўқув дастури янгиланиб, Тиббий таълим маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган. Булар:

  • Шошилинч акушерлик ёрдами — 54 та кредит
  • Клиник амалиёт учун эндокрин гинекология — 54 та кредит
  • Замонавий анестезиологик қўлланма, ҳамда акушерлик ва

гинекологияда шошилинч интенсив терапия — 54 та кредит

  • Ҳомила ўсишининг чегараланиши синдроми мавжуд ҳомиладорларга

Қараш — 36 та кредит

  • Қиннинг, матка бўйнчасининг, вульванинг касалланиши. Кольпоскопия - 72 та кредит
  • Иммунофермент таҳлили — 54 та кредит

 

2022 йил давомида 19 марта ўқув курси ўтказилган бўлиб, улардан2та

курс қўшимча ихтисослик бўйича, 17таси эса тематик такомиллаштириш бўйича. 277 нафар мутахассис курсларда ўқиб чиқди.

         19 та ўқув курсларидан 5таси сайёр шаклда Наманган, Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Андижон вилоятларида ўтказилди.

         Ундан ташқари 2022 йилда эндожарроҳ шифокорларни тайёрлаш бўйича умумий давомийлиги 720 соат (5 ой) бўлган 2та «Акушерлик ва гинекологияда тезкор ташхис эндожарроҳлик» қўшимча ихтисослик курс ўтказилди. Бунда 5 нафар Тошкент шаҳридан, Бухоро, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан 2 нафардан, жами 12 нафар мутахассислар ўқиб чиқди.     

Полезные ссылки