Бугун Республика акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт марказида Мюнхендаги Людвиг-Максимилиан университети академик ўқув госпиталидан хорижлик мутахассис Роберт Теис иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Махорат дарси доирасида Марказ мутахассилари билан биргаликда юқори технологияли операциялар ўтказилиб, марказ шифокорлари учун эндометриознинг инфильтратив шаклларини ташхислаш ва жаррохлик усулларини такомиллаштириш бўйича маъруза ўтказилди.