Бугун 2023 йил 3-апрел куни тиббиёт бирлашмаси 71-сон оилавий поликлиникаси худудига қарашли «Қурувчи» махалласида Соғликни сақлаш вазирлиги саломатлик акцияси ўтказилди ушбу акцияга Республика ихтисослаштирилган марказлардан бир гурух тор соха тиббиёт ходимлари ташриф буюришди ва тиббий курикка ташриф буюрган ахолини уз юналишлари буйича тиббий курикдан утказишиб керакли тавсиялар беришди.
Бундан ташкари туман тиббиёт бирлашмаси тиббий ходимлари хам иштирок этишди. Текширувлардан лаборатория, УТТтекшируви, ЭКГ хамда офтальмологик автобус ташриф буюрди ва ахолининг сурункали касалликка чалинган эхтиёжи бор беморларга бепул тиббий кўрик амалга оширилди.
Тиббий кўрикдан 268 нафар ахоли тиббий кўрик билан камраб олинди.Тиббий кўрик давомида Республика тиббиёт марказлари тор мутахассислари тавсиялари асосида 16 нафар беморга стационар даволанишга шахар клиник шифохоналарига ордерлар берилди ва 21 нафар тиббий эҳтиёжманд беморларга бепул дорилар берилди.