Специальные возможности

Yangiliklar

OilyTheme

Она ва бола маркази ва унинг филиаллари мутахассислари Санкт-Петербургда таълим олди

30 октябрдан 11 ноябрга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази («РИОваБСИАТМ» ДК) тизими муассасалари ва унинг ҳудудий филиалларининг 12 нафар мутахассиси Санкт-Петербургда таълим олиб қайтди.

 

Ўзбекистон тиббиёт ходимлари В.А.Алмазов номидаги Россия Миллий тиббиёт тадқиқот маркази базасида 72 соатга мўлжалланган «Клиник акушерлик» симуляцион курсини ўтадилар.

Ўзбек мутахассисларининг энг яхши хорижий тиббиёт ташкилотларида малакаларини ошириши соғлиқни сақлаш тизими соҳасидаги давлат сиёсатида кўзда тутилган. Бу энг яхши хорижий тажрибани, инновацион услубларни самарали ўзлаштириш, кейинчалик эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради. Бу сафар делегация «РИОваБСИАТМ» ДК ва уларнинг ҳудудий филиаллари мутахассисларидан иборат Тошкент, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Андижон, Нукус вакилларидан таркиб топди.

 

Петербургнинг В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази —МТТМ билан ҳамкорлик  2023 йил 22 сентябрда таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги меморандумнинг имзоланганидан кейин янгидан ривожлана бошлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази Россия Федерациясининг йирик илмий-даволаш муассасаларидан бири саналади. Шунингдек, у дунёнинг Times Higher Education Impact Rankings 2023 халқаро рейтингидаги энг яхши таълим муассасаларининг биринчи юзталигига киради. 

 

«Алмазов маркази юрак-қон томир касаллиги, қандли диабет ва эндокринопатия билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволашга ихтисослашган. Ва тўпланган тажриба ва билимларни Ўзбекистондан келган мутахассислар билан ўртоқлашиш илғор технологияларни юқоридаги каби бемор аёлларни даволашда жорий этишни, тиббий хизмат кўрсатилаётган аёлларнинг қониқишини оширишни мақсад қилган», — деб таъкидлади В.А.Алмазов номидаги МТТМ акушерлик ва гинекология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ирина Зазерская.  

 

Таълим жараёни давомида Ўзбекистондан келган мутахассислар хавфли гуруҳдаги аёлларда соматик касалликлар ва акушерлик асоратларни ташхислаш, профилактика қилиш ва даволаш бўйича замонавий технологиялар билан танишди. Янги билимлар ҳомиладорлик ва туғиш пайтида кўрсатиладиган ёрдам сифатини ошириш, ҳамда она ўлими ва перинатал ўлим кўрсаткичини пасайтириш имконини беради. 

Ундан ташқари Санкт-Петербург мутахассислари билан биргаликдаги илмий тадқиқотларни, телетиббиётни, Россия Федерацияси мутахассисларининг Ўзбекистонга ташриф буюришини, доимий асосда стажировкаларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Курс қатнашчиларининг қайтиши билан вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги муассасаларнинг шифокорларини янги билимлар билан таништириш учун каскад тренинглар цикли ташкил этилади. Ундан ташқари курс давомида қўлланган симуляцион таълим технологиялари «РИОваБСИАТМ» ДКнинг ўзининг тренинг марказида амалда қўлланилади.

Шуни қўшимча қиламизки, шунингдек, сафар доирасида Санкт-Петербург Давлат Педиатрия тиббиёт университети ва унинг Федерал клиникасига ташриф уюштирилди. Томонлар биргаликдаги илмий тадқиқотлар ва тажриба алмашиш тўғрисидаги ҳамкорликка келишиб олдилар.

 

«Биз энг яхши амалиётларимиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз. Федерал клиникамиз Россиянинг барча ҳудудларидан энг мураккаб ҳолатдаги беморларни қабул қилади. Мутахассисларимиз соғлиқни сақлашни ташкил этиш, беморларга йўналиш бериш масалаларида катта тажрибага эга. Кўрсаткичлар замирида яратилган ва ҳаракатланаётган самарали тизим ётибди. Энг муҳими, бу ҳаётни сақлаб қолиш бўйича реал рақамлар», — деб таъкидлади Санкт-Петербург Давлат Педиатрия тиббиёт университети — СПБДПТУ проректори Юрий Петренко.

Учрашув давомида, шу нарса таъкидландики, Педиатрия университети Ўзбекистон билан аллақачон биргаликдаги таълим дастурини амалга оширишни бошлаб юборди, ҳамда Россия ОТМ ўқитувчилари Ўзбекистон шифокорлари учун таълим цикллари олиб боришга, ҳар иккала томонда тўпланган бебаҳо тажрибаларни ўртоқлашишга  тайёр.

 

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази

Полезные ссылки