Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8-сентябрдаги ПҚ №296 – сон Қарори ижроси юзасидан марказ директори Н.С. Надирханова, филиаллар бўйича директор ўринбосари Ш.А. Ахмедова, Ташкилий-услубий бўлим мудири Ю.Р. Эшонова, Иқтисодий масалалр бўйича директор ўринбосари С.Ш. Инаятовалардан иборат махсус ишчи гуруҳ 9 – январ куни марказнинг Тошкент шаҳар филиалида бўлишди. Марказда репродуктология ва скрининг ишлари қай даражада бирлашиб иш олиб боришлари, бунда мавжуд муаммолар, ҳато ва камчиликлар аниқлаш мақсадида хизмат сафарида бўлишди.