Маълумки бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш беморлар дардига маҳлам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эьтибор қаратилмоқда. Буни биргина ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари малакали шифокорлар томонидан республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларида бўлиб ўтаётган мастер-класслар мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг навбатдагиси вилоят перенатал марказида ташкил этилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар дафтарида рўйхатда турувчи воҳадошларимизни қамраб олди.