Учтепа тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникасида “Саломатлик сайллари” ойлиги доирасида акция ташкил этилди.
Унда Республиканинг 17 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тошкент Тиббиет Академияси кўп тармоқли клиникасининг етакчи мутахассисларидан иборат гурух туман аҳолисини малакали тиббий кўрикдан ўтказди.
Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида жами 427 нафар бемор кўрилиб, улардан 4 нафари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида шифохонада режали даволаниши учун электрон навбатга қўйилди.
РИФ ва ПИАТМ марказига эса 7 нафар беморга йўлланма берилди, Академик В. Вахидов номидаги РИХИАТМга 1 нафар бола маслаҳатга юборилди.