Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрельдаги "Оналик ва болаликни мухофаза қилишни кучайтириш" тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Жиззах Перинатал Марказида "Замин" халқаро фонди томонидан Германия ва Швейцарияда ишлаб чиқарилган жами 15 та замонавий аудиоскрининг аппарати етказиб берилди ва неонатологлар учун махсус ўқув семинар ташкил қилинди.
Бу семинарда чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини тест режимида текшириш учун ишлатиладиган аудиометрлар аппаратининг ишлаш методикаси, ишлатиш қоидалари, ва унинг натижаларини қандай таҳлил қилиш кераклиги ўргатилди.