Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Геморрагик шок, диссеминирланган томир ичи қон ивиши ва полиорган етишмовчилиги билан кечадиган массив акушерлик қон кетиши дунёда оналар ўлими ва касаллани- шига сабаб бўлувчи асосий омиллардир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра (2021 й.), «...дунё бўйлаб туғилишлар сони йилига қарийб 140 миллион киши даражасида барқарорлашган»1. Ушбу туғилишларнинг аксарияти (65%) табиий туғиш йўллари орқали 500 мл дан 1000 мл гача физиологик қон йўқотиш билан содир бўлиб, аёллар ва болалар учун асоратларсиз кечади. Аммо 3–8% ҳолатларда қон йўқотиш ҳажми 1500 мл дан ёки аёл тана вазнининг 2,0% дан ошиши мумкинки, бу массив қон кетиш ҳисобланади. «Массив акушерлик қон кетиши (МАҚ) инфузион-трансфузион терапия ва жарроҳлик аралашуви билан шошилинч интенсив терапия талаб қилувчи ва кўпинча (1:30) оналар ўлими билан туговчи ўта оғир ҳолатдир (near miss maternal morbidity) » 2.Ўз вақтида ташхис қўйиш, акушер-гинекологлар реанимация ва жарроҳлик гуруҳларининг бир тартибдаги иши туфайли комплекс интенсив даволаш ва тўғри ишлаб чиқилган акушерлик тактикаси массив акушерлик қон кетишидан оналар ўлимини камайтиришга ёрдам беради.