Aндижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорларининг ижросини таъминлашда турли даражадаги раҳбарларнинг масъуллигини ўрганиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами ҳолатини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш, уларни ечимлари юзасидан чораларни белгилаш ҳамда раҳбар ва тиббиёт ходимларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида марказимиз вакиллари филиал ходимлари билан биргаликда Марҳамат туманидаги тиббиёт муассасалар фаолиятини ўрганиб, оналик ва болалик хизмати фаолияти қай даражада қўйилганлигини таҳлил қилмоқдалар.