Бухоро вилоят перинатал маркази директори Н.Жўраев ташаббуси билан вилоят миқиёсида биринчи марта апикал пролапс лапароскопик пектопексия операцияси ўтказилди. Ушбу юқори технологик каминвазив амалиётни марказ акушер гинекологлари турк шифокорлари билан ҳамкорликда амалга оширилгани беморлар учун яратилган қулайлик бўлгани қувонарли ҳол албатта.
Турк профессори Сулейман Салман ва марказ акушер гинекологи Санжар Рабиевлар биргаликда юқори технологик каминвазив лапароскопик жаррохлик амалиёти бажаришди.
Ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли ўтди ва бемор аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Бухоро вилоят перинатал маркази