Тадбирда сўз олганлар ушбу тиббиёт масканида кўп йиллар аҳолига хизмат қилиши, туғилажак фарзандлар эса оилаларга бахт олиб келиши ва баркамол, ватанпарвар йигит ва қизлар бўлсин, деб тилак билдирди. Шундан сўнг вилоят фаоллари иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар шаҳардаги 1 йилда 6 минг нафар туғиш ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган комплексда яратилган шароитлар билан танишди.
210 ўринли мазкур мажмуада асосан вилоятдаги ҳомиладорлик ёки туғруқ даври асоратланган ҳамда экстрагенитал касалликлари мавжуд ҳамда ҳомила муддати 32 ҳафтадан кам бўлган чала туғилган чақалоқларга малакали хизмат кўрсатилади. Перинатал марказда тиббий хизмат “Она ва бола кластери” тизимига асосланган. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янгидан бунёд бўлган бўлим барча тегишли тиббий асбоб-анжомлар, жумладан, автомобиллар ҳам билан таъминланган бўлиб, шаҳар ва тумандаги туғуруқ муассасаларига чақирув асосида ҳам хизмат кўрсатилади. Бундан ташқари, бинода консультатив поликлиника ўз ишини бошлайди.