Наманганда беморлар хавфсизлиги бўйича халқаро ёндашувлар жорий этилмоқда

2026 йил 8–10 апрель кунлари Наманган вилоятида тиббий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш ва беморлар хавфсизлиги бўйича 6 та халқаро мақсад (МЦБП)ни жорий этиш масалаларига бағишланган уч кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбир қуйидаги ҳужжатлар ижроси доирасида ташкил этилди:
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги №63-сонли қарори
— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 декабрдаги №400-сонли буйруғи

 Уч кун давомида семинар турли майдончаларда ўтказилди:
— 8 апрель — Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида, бош шифокорлар иштирокида;
— 9 апрель — Наманган шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси базасида бош шифокор ўринбосарлари, бош ҳамширалар ва кадрлар бўлими раҳбарлари учун;
— 10 апрель — марказ филиали базасида.

РИОваБСИАТМ мутахассислари — М.Т. Баратова, Ш.У. Тошпулатова ва Н.Р. Туйчиева иштирокида ташриф давомида беморлар хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари батафсил кўриб чиқилди. Жумладан, беморни идентификация қилиш, самарали коммуникация, жарроҳлик ва инфекцион хавфсизлик, дори воситаларидан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек беморлар тушиб кетишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

 Семинар КСЭБ ва ОЗ бош мутахассислари — Сайдиганиева Л.Ш. ва Рахматов С. билан ҳамкорликда ўтказилди.

 Иштирокчиларга тиббий ташкилотлар фаолиятига хавфсизлик стандартларини жорий этиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.
Image
Image
Image
logo
Toshkent shahri, Mirzo Ulug‘bek ko‘chasi, 132-a
Biz bilan bog‘lanish
Kol-markaz: +998 (71) 263-78-18
Poliklinika ro‘yxatxonasi: +998 (71) 263-78-29, +998 (71) 263-78-35
UZI ro‘yxatxonasi: +998 (71) 263-78-21
Ishonch telefoni: +998 (90) 012-36-63
Elektron pochta: info@uzaig.uz
Ish tartibi
Dushanba-Jum — 8:00-22:00
Shanba-Yaks — 9:00-21:00
Biz ijtimoiy tarmoqdamiz

Bizni kuzating: