Бугун пойтахтимиздаги Инха университетида “Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” мавзуида V ёшлар илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилди.
Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова очиб берди.
Анъанавий тадбирга айланиб улгурган ва ёш мутахассисларни бир манзилда бирлаштираётган ушбу анжуманда 200 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашмоқда. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан келган 30 нафардан ортиқ ёшлар, соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар ҳам бор.
Анжуманда юртимизнинг турли вилоятларидан ҳамда чел давлатлардан келган ёш тадқиқотчилар ва олимлар ўз маърузалари билан қатнашиб, билим алмашишмоқда.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрлаган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.